Мане: "Эквадор ва Қатар бизга очко бериш учун мундиалга чиқмади"

Sherzod Nurmatov
14 окт 2022, 17:27
Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане жамоасининг ЖЧ-2022даги имкониятларини баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, африкаликлар Қатар, Эквадор ва Нидерландия билан квартетда бир гуруҳдан жой олган.

"Нидерландия Сенегал учун энг хавфли рақибми? Биз уларга ҳурмат билан қарашимиз керак. Нидерландия ФИФА рейтингида яхши ўринда. Улар жуда кучли жамоа ва Жаҳон чемпионатларида ажойиб натижаларни қўлга киритган. Биз гуруҳдаги бошқа жамоаларни камситмаслигимиз лозим.

Албатта, Эквадор ва Қатар бизга очко бериш учун мундиалга чиқмади. Эквадор саралаш босқичини муваффақиятли ўтказди ва Қатар ўз майдонида кучли рақибга айланади. Улар Жаҳон чемпионатида Осиё чемпиони мақоми остида қатнашишади. Гуруҳимиздаги ҳеч қайси жамоани эътиборсиз қолдира олмаймиз. Биз эҳтиёткор бўлишимиз, диққатимизни жамлашимиз ва ўйиндан ўйинга кучайиб боришимиз керак", – деди Мане. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: fifa.com