Мане АПЛга қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
28 апр 2023, 22:17
"Бавария" футболчиси Садио Мане АПЛга қайтиши мумкин.

31 ёшли футболчига "Челси" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Лондон клуби ўз таркибида топ-ҳужумчилар камлиги сабабли ёзда форвард олиб келишга бел боғлаган.

Мане 2016-2022 йиллар давомида "Ливерпуль" таркибида ўйнаган ва 32 млн евро эвазига "Бавария"га ўтганди. Ушбу мавсума вингер 34 ўйинда 12 гол ва 5 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›