Манданда ҳам Франция термасидаги фаолиятини якунлади

Mirjalol Normatov
15 янв 2023, 11:39
"Ренн" посбони Стив Манданда Франция термасидаги фаолиятини якунлади.

Бу ҳақда "L’Equipe" хабар бермоқда.

Манданда 2008 йилдан буён Франция термасида ҳам ўйнаётганди. Унинг ҳисобида 35 ўйин бор. Шулардан 14тасида у дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. У терма таркибида жаҳон чемпионлиги ва Миллатлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Олдинроқ Уго Льорис ҳам термадаги фаолиятини якунлаганини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›