Манчини: "Пирло билан суҳбатлашганим йўқ"

Aslanov Jasurbek
7 ноя 2015
"Интер" бош мураббийи Роберто Манчини "Нью-Йорк Сити" ярим ҳимоячиси Андреа Пирло билан кўк-қоралар сафига ўтиши борасида суҳбатлашмаганини айтди.

Олдинроқ "Интер" 36 ёшли футболчига қизиқиш билдираётгани маълум қилинган эди.

"Мен Пирло билан суҳбатлашганим йўқ, миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, аммо айни дамда сизга айтадиган янгилигим йўқ.

Пирло нимани хоҳлашини билмайман, МЛС мавсуми якунланди. Ҳаммаси менга ёки "Интер"га эмас футболчининг ўзига боғлиқ. Пирло чемпион, лекин бу ёшида у ҳар куни ўйнай олмайди. Келажакда Пирлога ўхшаш ўйинчи харид қилишимиз мумкин" - дейди Манчини.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Forza Italian Football