Манчини: "Мавсумни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди"

Aslanov Jasurbek
16 июл 2017, 21:16
"Зенит" бош мураббийи Роберто Манчини Россия чемпионатининг 1-турида "СКА Хабаровск" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Баҳс 2:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

"Хабаровскликлар доимо курашишини, улар иноқ жамоа эканлигини билардик. Қийинчиликларга учради, шу сабабли ҳаммаси муваффақиятли амалга ошганидан ва футболчилардан мамнунман.

Стадиондаги мухлислар? Ҳа, уларга гап йўқ. Стадионга келган бизникиларга ҳам қойил қолдим.

Албатта, мавсумни ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди. Мавсумолди йиғинда кўп ўйин ўтказмадик, шу сабабли мавсумнинг илк учрашувида ғалаба қозониш шарт эди" - дейди Манчини.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›