UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  8 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  8 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1

"Манчестер Юнайтед"га концепция керак Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед"га концепция керак

Манчестердагилар бир неча йиллардан буён спорт эмас, бизнес билан шуғулланишмоқда.

Англия кубоги финалида "Манчестер Юнайтед" мудофаасини Валенсия, Жонс, Смоллинг ва Янг каби футболчилар ташкил этишди. Улар Фергюсон даврида йиғилишганди, Мойес ҳам тарқатиб юбормади, Ван Гал пайтида ҳам уларнинг ораси бузилмади. Ниҳоят Моуриньо ҳам муҳим учрашувларда айнан ушбу тўртликни майдонга ташламоқда. Улар жамоанинг ўзаги бўлишди ва ўтиш даврида ҳам жамоада қолгани нимадан далолат?

5 йил давомида "Юнайтед"да катта ўзгаришлар бўлди. Ўша вақтда Дэйли Блинд, Маркос Рохо, Эрик Байи ва Виктор Линдельоф каби футболчилар жамоа таркибига келиб қўшилишди. Ушбу футболчилар марказий ҳимояда ҳам ўйнай олишади ва ҳар хил сифатларга эга. Жамоа мухлислари уларни клубнинг келажаги деб қарашмоқда: назарий жиҳатдан олиб қараганда улар янгиланаётган МЮни кучайтира олишади. Блинд ва Линдельоф узоқ масофаларга аъло даражада тўпни етказиб бера олишади. Рохо ва Байи эса ҳаводаги курашда барчадан устунлик қилишни уддалашади.

Улар ҳозирда МЮ футболчилари бўлишса-да, клуб фахрийлари билан бўлаётган рақобатда мағлуб бўлишмоқда. Ван Гал қанот ҳимоясида катта хатоликларга йўл қўйди. У Эвра ва Рафаэлни сотиб юбориб, Шоу ва Дармианни харид қилди. Орадан бир неча йиллар ўтиб, манкунианликлар мухлислари "Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиларини унутишмади, янгилар эса эскиларнинг ўрнини боса олишмади.

Бундай камчиликлар Моуриньода ҳам бор. Гарчи унинг жамоаси Франкенштейн назариясига кўра, мукаммал ўйин намойиш қилмаётган бўлса-да, кам гол ўтказиб юбормоқда. "Юнайтед"дагиларга "Сити" ҳақида гапиришса, "шаҳарликлар"нинг ҳимоя чизиғи учун катта маблағ сарфлашганини рўкач қилишмоқда. Аслида "Юнайтед" ҳам ҳимоя учун катта маблағ ишлатиб бўлган, шунчаки жамоанинг ичида муаммолар катта.

АПЛнинг кучли олтилигида "Арсенал"дан кўра, МЮни кўпроқ танқид қилишмоқда. "Иблислар" ўтган мавсумда уч совриннинг эгасига айланган бўлса-да, керакли паллаларда яхши ўйин кўрсата олишмаганди. Бу мавсумда эса жамоа чемпионатнинг иккинчи поғонасини қўлга киритди. Аммо норозиликлар давом этмоқда: "Юнайтед" ҳеч кимнинг тарафида бўлмайди, жамоа фақатгина натижа учун ўйнайди ва голлар уриб, мухлисларини хурсанд қилишга интилади. Лекин "Юнайтед" ўзининг ютган ўйинларида ҳам чиройли ўйин қилмади ва шунчаки қандай жамоа эканлигини кўрсатди.

Гарчи "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" камроқ очко тўплашган бўлишса-да, уларнинг майдонда кўрсатган ўйини манкунианликлардан анча чиройлироқ ва мазмунлироқ бўлганини барча билади. Клопп ва Почеттино Моурга қараганда ҳужумкорроқликни хуш кўришмоқда ва ўз футболчиларининг даражасини кўтаришга интилмоқда.

"Манчестер Сити" эса Пеп фалсафаси остида яхлит бир механизмга айланиб бўлди. У "Сити"даги мавсумида жамоасининг кучли ва ожиз нуқталарини кўрди, чамалади ва навбатдаги мавсум учун барча режаларни тузиб олди. Якунда унинг жамоаси АПЛнинг рекордчисига айланди ва "Юнайтед" эса 19 очкога ортда қолдирди. Хўш, бундай натижалар кимда қандай камчилик борлигини кўрсата оладими?

5 йилдирки "Юнайтед"да бирор бир ўйин концепцияси ва тизимнинг борлиги кўрмадик. Жамоа вақти-вақти билан олдинга силжиб турди. Шундай вақтларда "Юнайтед" йўлидан чиққан жамоага кўплаб голлар уриб ташлади. Аммо барибир жамоани ҳеч ким барқарор даражага олиб чиқа олмади. Ван Гал даврида МЮ режасиз ўйин кўрсатарди ва асосан яратилган кам сонли вазиятлардан унумли фойдаланарди. Бефойда тарзда тўпни ўзида ушлаб тураверарди. Бунда бирор мантиқ кўзга ташланмасди.

Фергюсон эса жамоаси ривожланиши учун фақатгина бир тизимни қўлларди: у бир услубга боғланиб қолмасди, тезкорлик билан вазиятнинг ўзгаришига қараб, тактикани ҳам бошқа жойга буриб юборарди. Аммо ўйин сифати бузилмасди, жангаворлик йўқолмасди. Ҳозирги "Юнайтед"да эса креативлик ва хилма хиллик етишмаяпти.

"Хаддерсфилд" ва "Брайтон" каби кичик рақибларга қарши учрашувларда "Юнайтед" ярим куч билан ўйнади ва ўртамиёна жамоа эканлигини кўрсатгандек бўлди. "Юнайтед"нинг миллиардерлари эса жамоадагиларга куч етишмаётганлигини тушунтиришди. Катта жамоаларга қарши учрашувларда МЮ ўзини кўрсатмоқда ва эпизодик характер эвазига омади келмоқда: Погбанинг ҳаракатлари эвазига 97 сонияда иккита гол урилди, Кубок доирасида "Тоттенхэм"га қарши баҳсда эса Алексис ўзининг МЮдаги ягона энг яхши учрашувини кўрсатди. Муаммолар кўп, бироқ жамоага қандайдир масофалар етишмаяпти.

Муаммоларни трансферлар бартараф эта оладими? Агарда сўнгги 5 йилликни ҳисоблайдиган бўлсак, "Юнайтед"га миллион-миллионлар эвазига кўплаб футболчилар олиб келинди. Аммо ҳали ҳам жамоа муаммолар гирдобида. "Юнайтед" Манчестернинг иккинчи клубига айланиб бўлди. Ван Гал ҳам, Моуриньо ҳам кўпроқ неадекват трансферлар учун маблағларни ишлатиб юборишди.

Голландиялик мураббий тўпурарлар Чичарито ва Ван Персини жамоадан кетказиб юборди, ўрнига Фалькао ва Депай каби футболчиларни жамоага олиб келди. Уларнинг маҳорати, менталитети эса катта клубга мос келмади. Моуриньода ҳам шундай бўлди: бир йил олдин у Линдельоф билан шартнома имзолади. Ўшанда "Юнайтед" мухлислари севимли жамоасининг марказида Линдельоф-Байи жуфтлигини кўришни исташганди. Аммо жаноб Линдельоф қандай ўйин кўрсатганини сиз яхши биласиз, икки футболчи ҳам захирага михланиб қолди. Майдонда эса Жонс-Смоллинг тандеми ўйнади.

Январда эса Жозе жамоасини кучайтириш учун Алексисни олиб борди ва у орқали ҳужумдаги балансни яхшилашни ўйлади. Аммо барчаси тескарисига хизмат қилди: Рэшфорд ўйин якунларида майдонга тушмоқда, Марсьялга эса деярли имконият берилмаяпти, чилилик асосий таркибда майдонга тушаётган бўлса-да, олдингидек эмас. Баланс бузилиб кетди. Шунингдек, икки мавсумдирки, португалиялик мураббий қимматбаҳо Поль Погбанинг қобилиятини тўлиқлигича очиб бергани йўқ. Франциялик футболчи "Юнайтед"га пиар учун эмас, катта мақсадлар учун сотиб олинганини ҳам ўйлаш керак.

Аслида барча муаммо ҳар ҳафтада соч турмагини ўзгартирадиган Погбада эмас, яхлит бир "Манчестер Юнайтед"да. Эд Вудворд молиявий хабарларни маълум қилган матбуот анжуманида шундай иборани ўртага ташлаганди: "Натижалар бизнинг сиёсий ҳолатимизга таъсир қилмайди“. "Юнайтед" - катта брендга айланиб бўлганига анча вақт бўлган. Демак жамоа ёмон ўйин кўрсатса ҳам мухлислар орасида тезда ўз ўрнини йўқотмайди. 2013 йилга қадар "Юнайтед"да трансферлар учун кам маблағ сарфлангани ҳам молиявий томондан муаммолар камлигининг асосий сабаби бўлса керак.

Вудворд жамоага келганидан кейин "Юнайтед" реклама лойиҳасига айланиб қолди. Энди жамоанинг 40дан ошиқ ҳамкорлари бор ва ҳар доим улардан катта фойда келиб туради.

Шу сабабли айта оламан, "Юнайтед"ни фақатгина трансферлар қутқара олмайди. Сўнгги йилларда МЮ шарафини Ди Мария, Мхитарян каби топ-футболчилар ҳам ҳимоя қилишди ва улар бу клубда ўз даражасини намойиш қила олишмади, ўсишмади, ривожланишмади. Бунга эса клубдаги тизим сабаб бўлди. Улар янги жамоасида асосий таркиб футболчиларига айланишган.

Албатта, Альдервейрлд ва Фреднинг трансферлари омадли юриш бўлиши мумкин. Бироқ улар жамоадаги илк ўйинларидаёқ чиройли ўйин кўрсатишмаса, захирага ўтиришлари мумкин. Шунда ҳам улар клубнинг умумий тизимига мос тушишлари керак. "Юнайтед"нинг тизими шундай.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика