“Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” “Аталанта” футболчиси учун курашади
14 дек 2019 09:56
Янгиликлар
“Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” “Аталанта” футболчиси учун курашади
Деян Кулусевски АПЛ клублари нигоҳида.
Трансфер ҳуқуқи “Аталанта”га тегишли бўлган, жорий мавсум эса “Парма” сафида ижарада тўп сураётган Деян Кулусевски фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. 19 ёшли ярим ҳимоячининг хизматларига “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Арсенал” жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Аталанта” футболчиси билан 42,5 млн фунт эвазига хайрлашишга тайёр.
Деян ноябр ойида илк бор Швеция терма жамоасидан чақирув олди. У жорий мавсум “Парма” сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар