"Манчестер Юнайтед" сардориман. Истаганингизча пул бераман"
25 авг 2020 22:57
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" сардориман. Истаганингизча пул бераман"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Гарри Магуайр Грецияда бўлган муштлашув сабабли жиддий жазо олишга яқин турибди.
Футболчига бир неча айбловлар қўйилди: ҳужум қилиш, ҳақоратлаш, полициячига ҳужум ва уни пора олишга ундаш.
Бугунги йиғилишда прокурор ўтган воқеликнинг тафсилотларини маълум қилди. Қайд этилишича, футболчи қўлга олинганидан кейин: "Биласизми мен кимман? "Манчестер Юнайтед" сардориман. Истаганингизча пул беришим мумкин. Илтимос, бизни қўйиб юборинг".
Бироқ бунга полициячилар кўнмаган ва шунда футболчи тартиб посбонларини бир неча бора ҳақорат қилган. Полициячи эса унинг тиззасига тепиб: "Фаолиятинг якунланди", деб дағдаға қилган.
Айбловлар унинг укаси Жо ва воқеликнинг учинчи иштирокчиси Кристоф Шерманга ҳам тегишли. МЮ сардоридан фарқли равишда улар полициячиларни ҳақорат қилишмаган.
Фикрлар