

20 ёшли футболчига ёзги трансферлар ойнасида уни асосий мақсад сифатида белгилаб олган "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда.
"Қизил иблислар" Санчо учун 120 миллион фунт тўлашга тайёрлар.
Хабар қилинишича, ўйинчига шунингдек "Челси", "Барселона", "Реал" ва "Ливерпуль" клублари рақобат қилмоқда.
Англиялик футболчи жорий мавсум Бундеслигада 23та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 15та ассистга эришган.



