"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини кузатиш учун ўз скаутларини юборди
26 фев 2020 15:09
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини кузатиш учун ўз скаутларини юборди
"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегорни харид қилиш имкониятларини ўрганмоқда.
21 ёшли норвегиялик ўйинчиси ҳозирги пайтда ижара асосида "Реал Сосьедад"да ўйнамоқда ва унинг ўйини Мадрид клуби раҳбариятида ижобий таассурот қолдирмоқда.
МЮнинг бош скаути Марсель Бут Эдегорнинг ўйинларини шахсан таҳлил қилиш учун Испания чемпионати доирасидаги "Сосьедад" ва "Валенсия" жамоалари ўртасидаги ўйинга ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, Эдегорнинг "Реал" билан тузган шартномасида унинг товон пули 300 миллион евро этиб кўрсатилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар