«Манчестер Юнайтед» португалиялик мураббий билан келишувга эришди
29 окт 10:31
Янгиликлар
«Манчестер Юнайтед» португалиялик мураббий билан келишувга эришди
«Манчестер Юнайтед» «Спортинг» бош мураббийи Рубен Аморим билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.
Энди инглизлар Португалия жамоаси билан мураббийнинг товон пули бўйича келишувга эришса, бўлди. «Қизил иблислар» мураббий учун «Спортинг» клубига 10 миллион евро товон тўлашга тайёрлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Аморим 2020 йилдан бери «Спортинг» устози ҳисобланади. Унинг қўл остида жамоа икки карра Португалия чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, уч марта Португалия кубоги ва бир марта Португалия суперкубогида ғалаба қозонган.
Фикрлар
МЮ ҳам бемалол яхши мураббий қўл остида аввалги ўрнига қайта олади. Ливерпул мухлиси.