"Манчестер Юнайтед" мухлислари учун ажойиб хабар!

Mirjalol Normatov
14 окт 2018, 11:11
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа жамоада қолишга қарор қилди.

MEN нашри хабарига кўра, испаниялик посбон яқин вақтларда жамоаси билан шартномасини узайтиради.

27 ёшли посбоннинг амалдаги шартномаси ушбу мавсум якунига қадар амал қилади. Шартномага кўра, уни яна бир йилга узайтириш мумкин. Аммо Давид жамоада узоқ вақт қолиб, фаолиятини шу ерда якунлашга қарор қилган. Шу боисдан у раҳбариятдан узоқ муддатли келишувни талаб қилмоқда.

Бу мавсумда Де Хеа "Юнайтед" таркибида 10 ўйинда қатнашиб, 14 гол ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: MEN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›