"Манчестер Юнайтед" коронавирус сабабли машғулотларни тўхтатди. Клубнинг кейинги ўйини қолдирилиши мумкин
13 дек 2021 21:57
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" коронавирус сабабли машғулотларни тўхтатди. Клубнинг кейинги ўйини қолдирилиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" жамоада коронавирус тарқалиши ҳақида баёнот берди.
Клуб касалликнинг кейинги тарқалиш хавфини минималлаштириш учун машғулотлар базасини бир кунга ёпишини эълон қилди. Ижобий тестдан ўтганлар изоляцияга олинди.
"Машғулотларнинг бекор қилиниши ва жамоанинг нормал фаолиятининг бузилиши, шунингдек, футболчилар ва ходимларнинг саломатлиги устуворлигини инобатга олган ҳолда, клуб сешанба куни ўтказилиши керак бўлган "Брентфорд"га қарши ўйинни Премьер-лига ташкилоти билан муҳокама қилмоқда.
Жамоа ва ходимларнинг Лондонга сафари ушбу муҳокама натижалари бўйича қарор қабул қилинмагунча қолдирилади", - дейилади манкунианликлар баёнотида.
Фикрлар