UZ

Сўнгги янгиликлар

08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  2 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  6 07:22Бугун ФИНАЛ  8 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   5 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  14 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  9 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  64

"Манчестер Юнайтед" Кавани билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" Кавани билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди

"Манчестер Юнайтед" матбуот хизмати ҳужумчи Эдинсон Кавани билан шартнома 2022 йилнинг июнига қадар узайтирилганлигини маълум қилди.

Манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳужумчи билан шартноманинг узайтирилганлиги ҳақида шундай деди: "Эдинсон жамоага қўшилганида футболчиларга у бизга қўшимча куч, етакчилик беришини айтгандим. Ўшанда хато қилмаганман. У қўлидан келганини ортиғи билан бажармоқда.

Мураббийлар штаби унинг голеадорлик ҳусусиятидан фойдаланишни яхши билиб турганди. Унда ғолиблик менталитети бор ва ўз ишига сидқидилдан ёндашади. Унинг МЮда қолишини ва мухлисларимиз қаршисида ўйнашини истайман. Умид қиламанки, унга бу насиб қилади", - деди Сульшер.

Уругвайлик форвард ушбу мавсумда АПЛнинг 23 ўйинида қатнашиб, 9 гол ва 2 ассист қайд этди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика