

"Express" хабарига кўра, манкунианликлар хавбек учун курашда "Ливерпуль"ни ортда қолдиришни истайди. Олдинроқ "Ливерпуль" ва "Бавария" нарх борасида келиша олмаётгани борасида маълумотлар пайдо бўлганди. Айтилишича, мерсисайдликлар 20 млн евро таклиф қилишмоқда, мюнхенликларга эса 40 млн евро керак бўлмоқда.
Ушбу мавсумда 29 ёшли Алькантара "Бавария" таркибида 35 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 2 ассист қайд этди.



