«Манчестер Юнайтед» хўжайини Малкольм Глейзер вафот этди

Narzulla Saydullayev
29 май 2014, 08:43
«Манчестер Юнайтед» клуби хўжайини Малкольм Глейзер 86 ёшида бу дунёни тарк этди.
Глейзер уч кун олдин 86 ёшга тўлганди.

Глейзер – америкалик бизнесмен. 1995 йилдан буён АҚШнинг «Тампа-Бэй» клубига хўжайинлик қиларди, 2005 йил «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олганди.

Шундан сўнг МЮ 5 бор премьер-лигада ғолиб бўлган ва бир бор ЕЧЛ соҳибига айланган.

2013 йилнинг март ойи ҳолатига кўра унинг бойлиги 4,5 миллиард долларга баҳоланганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›