UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  10 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Мутолаа учун. "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Швецияда келишилган ўйин ташкил қилмоқчи бўлди, бироқ ўхшамади Янгиликлар

Мутолаа учун. "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Швецияда келишилган ўйин ташкил қилмоқчи бўлди, бироқ ўхшамади

Диксон Этухуни 5 йилга футболдан четлатишди.

Балки Сиз уни эслай олмассиз. Нигериялик таянч ярим ҳимоячиси 2001 йили "Манчестер Сити" таркибида Иккинчи лигада ўйнаган. Этуху жамоани Премьер-лигага олиб чиқишда ўз ёрдамини аямади, бироқ кейинчалик унинг клубдаги вақти ҳам ўз якунига етди. У "Престон"да ўйнади. Кейинчалик Дэвид Мойес бошқараётган "Норвич" унга катта пул таклиф қилди.

Диксон 2007 йилда АПЛда кўриниш берди. У "Сандерленд"да бир, "Фулхэм"да 4 мавсум ўтказди ва Европа лигаси финалида "Атлетико"га қарши 120 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилди. 2012 йилда эса Этуху Чемпионшипга қайтди ва "Блэкберн" шарафини ҳимоя қилди, орадан 3 йил ўтиб, Швециянинг АИК жамоасига ўтиб кетди.

Этуху собиқ жамоадошига ўйинни "топшириши" учун 160 минг фунт таклиф қилган. У эса буни катталарга айтиб берган

2016 йилнинг октябрь ойида Этухуга шартнома таклиф қилишмади ва ғалати ишлар бошланди. 2017 йилнинг май ойида у Швециянинг 5-дивизиони вакили "Рессьенхольм" жамоаси футболчиси Албан Юсуф билан биргаликда Стокгольмдаги ресторанлардан бирига АИК дарвозабони Кенни Стаматопулосни таклиф қилди.

Суҳбатнинг асосий мақсади - собиқ жамоадошини 160 минг фунт эвазига "Гетерборг"га қарши ўйинни бериб юборишига кўндириш. Солиштириш учун - Швеция чемпионатида ҳафталик ўртача маош 2 минг фунтни ташкил қилади. Стаматопулос жамоада иккинчи дарвозабон бўлса-да, у ўша ўйинда жароҳатланган асосий посбоннинг ўрнини эгаллаши керак эди.

АИКда 2010 йилдан буён ўйнаётган Канада терма жамоасининг собиқ дарвозабони нафақат пулдан бош тортади, балки, буни юқори амалдорларга айтиб беради. Ўйинни май ойидан августга қолдиришди (АИК барибир учрашувда 1:2 ҳисобида ютқазди).

"Бу ҳаром пуллар ва ҳақиқий бош оғриқ эди. Яхшики вазиятни менга тушунтиришди ва улар ўйинни ўйнамаслигини айтишди, - деди мамлакат футбол федерацияси бош котиби Хоқон Шостранд. - Биз дарвозабонни ҳимоя қилишимиз керак бўлганди. Агарда у хатога йўл қўйса, қандай воқеалар содир бўлиши мумкин эди? Бу ўйиннинг муҳимлиги юқори. Муаммони футбол эмас, ставкалар туғдирмоқда".

Этуху ва Юсуфнинг ишини полиция кўриб чиқди. 2017 йилнинг август ойида, яъни, Стаматопулос билан учрашувдан 2 ой ўтиб, Этуху ўша "Рессьехольм" жамоаси таркибига ўтиб кетди ва кейинчалик футбол агентига айланди.

Ишни олиб борган инспектор Фредрик Гардаренинг фикрига кўра, муаммо букмекерлик контораларида. Унинг айтишича, футбол ташқарисидаги криминаллар футболчиларга босим ўтказиш учун агентларни ишга солишмоқда.

Ёш футболчилар бундай катта маблағдан тортина олишмайди. "Бизда ёшлар лигаси бор, у ерда 18дан паст ёшдаги футболчилар ўйнашади. Улар болалар. Швецияда эса 19 ёшгача бўлган лигаларни 80дан ошиқ букмекерлик конторалари ставка қилишади, - деб давом этар экан Шостранд, - Биз уларни назорат қила олмаяпмиз. Ставкалар ҳар бир бурчакда бор. Биз буларни топа олмаймиз, ким экан улар футболни ўлдираётган кимсалар".

37 ёшли Диксон Этуху барибир қамоқ жазосидан қутулиб қолди - 2019 йилнинг ноябрь ойида уни суд қилишди ва собиқ футболчини 5 йилга футбол ишларидан четлатишди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика