UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  4 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  6 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  11 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  8 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  9 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  53 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  8 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  2

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади Янгиликлар

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” молиявий фэйр-плейни бузгани учун жазоланади

“Манчестер Сити” ва “ПСЖ” клублари молиявий фэйр-плейни бузганликлари учун шу ҳафтадаёқ жазоланишади, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Ҳар икки жамоа ҳам УЕФА махсус тафтиш гуруҳи томонидан обдон текширилди ва қоидани бузганлиги учун жиддий жазога тортилади.

Аниқ қандай жазо қўлланиши ҳали ошкор қилинмаяпти. Катта эҳтимол билан “Манчестер Сити” ва “ПСЖ” учун трансферларни амалга оширишга таъқиқ қўйилади ёки катта миқдордаги жаримага тортилади.



Бу борадаги қарор бугун ёки эртага УЕФАнинг Мустақил молиявий назорат органи (CFCB) томонидан қабул қилинади. Айнан шу йиғилишда молиявий фэйр-плейга амал қилмаган бошқа бир нечта клублар масаласи ҳам атрофлича кўриб чиқилади.

The Telegraph нашрининг хабарига кўра, иккала жамоа ҳам аниқ Чемпионлар лигасидан четлатилмайди. “Манчестер Сити” ҳам, “ПСЖ” ҳам ҳозирча бу хабарларга изоҳ бергани йўқ. Аввалроқ, УЕФА томонидан молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилмаган 20 та жамоанинг текширилаётани маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал 18 ёшгача бўлган футболчилар билан шартнома имзолашда меъёрий қоидаларга амал қилмагани учун “Барселона” клубига трансферларни амалга ошириш таъқиқлаб қўйилганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика