"Манчестер Сити" Санени қайтариши мумкин

Оқил Абдубарноев
16 ноя 2023, 22:36
"Бавария" вингерига "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Лерой Сане Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин. "Манчестер Сити" "Бавария" вингерини қайтармоқчи.

27 ёшли ўйинчининг мюнхенликлар билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.

Маълум бўлишича, "Ливерпуль" жамоадан Муҳаммад Салоҳ кетадиган тақдирда Леройни сотиб олиши мумкин, аммо "Бавария" футболчи билан шартномани узайтирмоқчи.

"Ливерпуль" ҳам, "Сити" ҳам келаси ёзда эҳтимолий трансферни кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Сане 2016 йилдан 2020 йилгача "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern