“Манчестер Сити” қишда ҳужумчи сотиб оладими? Гвардиола жавоб берди

Aslanov Jasurbek
22 дек 2020, 08:45
“Шаҳарликлар” мураббийи режалар ҳақида гапирди.

Серхио Агуэро жароҳати сабаб мавсумнинг кўп қисмини ўтказиб юборди, Габи Жезус эса “Саутгемптон”га қарши баҳсда қатнашмади. Журналистлар шулардан келиб чиқиб, Пеп Гвардиолага жамоага янги ҳужумчи келиши билан боғлиқ савол берди.

“Янги ҳужумчи сотиб оламизми? Бундай деб ўйламайман. Боиси дунйода мана шундай оғир молиявий ҳолат ҳукм сурмоқда. Ҳамма жамоада муаммолар бор, биз ҳам улардан холи эмасмиз”, — деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports