"Манчестер Сити" А Сериядан ҳимоячи олмоқчи, аммо "Интер" бунга рози эмас
9 сен 2019, 20:16
"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр ушбу мавсум клубдан кетмайди, дея хабар берди Tuttosport нашри.
24 ёшли словакиляик ҳимоячига шахсан "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола қизиққан. Аммо, А Серия ва Чемпионлар лигасида Шкриньярнинг ўрнини босувчи вариант йўқлигидан "нерадзуррилар" раҳбарияти ва Антонио Конте уни қўйиб юбормоқчи эмас.