

Биринчи даврада таркиб билан боғлиқ муаммоларга дуч келган "Пахтакор" эртага бир нафар футболчи билан шартнома имзолайди.
Гап "шерлар" собиқ футболчиси Ҳожимат Эркинов ҳақида кетмоқда. Клуб уни "Торпедо"дан мавсум якунига қадар ижарага олади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси "Навбаҳор" таклифига рад жавобини берди, "Динамо" (Минск) жамоасига эса ўтишни истамади. Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га ички чемпионат ва ОЧЛ баҳсларида ёрдам беради.



