UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  15 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  9 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  30 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

"Ман Сити" холдинги ва Red Bull "Уфа"га сармоя киритмоқчи Янгиликлар

"Ман Сити" холдинги ва Red Bull "Уфа"га сармоя киритмоқчи

Матч ТВ шарҳловчиси Роман Нагучевнинг айтишича, "Уфа" хорижий сармоя киритиладиган клубга айланиши мумкин.

"Мендаги маълумотларга кўра, бу клуб "Уфа" бўлади. Шамиль Газизовда битта эмас, балки бирданига иккита жуда яхши таклиф бор.

Улардан бири Александр Зинченкони сотиб олганлардир. Уларга клубнинг футболчига бўлган муносабати ва "Ман Сити"дан тушган таклиф маъқул келмоқда. Агар ҳузурингизга шундай клуб келса, 4 миллион ўрнига 10 миллион сўрагингиз келади, аммо "Уфа" шартномага буни қўшишга ҳаракат ҳам қилмади. Тўртми, демак, тўрт. Шарқда бу қадрланади. Бундан ташқари, Бошқирдистон – нефт минтақаси ва бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун жуда кўп имкониятларни тақдим этади.

Иккинчи вариант - "Ред Булл". "Уфа" бош директори айнан шу йўналишга оғмоқда. Уларнинг таклиф қилаётган пуллари катта эмас, бироқ истиқболи бор. "РБ" ўз спорт лойиҳаларидан воз кечмайди. У Бразилияда бўладими ё Австриями ёки Германия, фарқи йўқ – бунинг бари натижа устида ишлаш ва омма назарида бўлиш истагидан. "РБ Гана" юқорида айтилганлардан истисно, клуб 6 йил олдин ғойиб бўлган. Аммо мен Россияда бизнес қилиш ҳали ҳам осонроқ эканлигига ишонаман.

"Уфа раҳбарияти" аллақачон улар билан бир нечта учрашувлар ўтказган. Тез орада ҳаммаси ҳал қилинади", – деб ёзди Нагучев.

Аввалроқ, "Ман Сити" холдингининг Россияда клуб сотиб олиш истаги борлиги ҳақида хабар берилганди. City Football Group холдинг компанияси таркибига 9 клуб киради. Булар "Манчестер Сити"дан ташқари, "Нью-Йорк Сити" (АҚШ), "Мельбурн Сити" (Австралия), "Мумбай Сити" (Ҳиндистон), "Йокогама Ф. Маринос" (Япония), "Монтевидео Сити Торке" (Уругвай), "Жирона" (Испания), "Сычуань Цзюню" (Хитой) ва "Ломмел" (Бельгия).

Ред Булл эса "Лейпциг", "Зальцбург", "Нью-Йорк" ва "Бразил" футбол клубларини бошқаради. Шунингдек, Ред Булл хоккей, "Формула-1", мотопойга ва бошқа спорт турлари бўйича ўз жамоаларига эга.


Мутолаа учун. "Ред Булл" маркетинги – бу келажак ёхуд "Artel Neftchi", "Ucell Navbahor"...

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика