UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  0 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  4 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  7 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  11 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13

Маъмур Отақулов: “Ғиждувон” келгусида олий лигага чиқиш учун курашади” Янгиликлар

Маъмур Отақулов: “Ғиждувон” келгусида олий лигага чиқиш учун курашади”

Жорий мавсум ҳам биринчи лигада иштирок этишни мақсад қилган Бухоронинг “Ғиждувон” жамоаси номидан қуръа ташлаш маросимида Маъмур Отақулов ва бош мураббий Шерзод Сатторов қатнашди.
Қуръадан сўнг Отақуловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўтган йили жамоамиз биринчи лигада илк мавсумини ўтказди. Афсуски иккинчи босқичга чиқа олмадик. Лекин шунга қарамай, йигитларни тарқатиб юбормадик ва аксинча улар билан янада ишладик. Жорий мавсум ҳам биринчи лигада иштирок этишни кўзлаётганимиз учун таркибимизни янада кучайтиришга уриндик. Асосий эътиборни барибир маҳаллий футболчиларга қаратдик. Йиғинни ноябрь ойидан бошлаганмиз. Ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек. Шароитлар ҳам ўтган йилга нисбатан анча яхши. Стадион қурилиш ишлари тугатиб бўлинди", - деб гап бошлади Отақулов.

- Жамоамизнинг бош ҳомийси деб бирор номзодни айтиб бўлмайди. Чунки тумандаги бир қатор ташкилотлар бириктирилган. Уларнинг амалий кўмаги асосида жамоани шакллантириб бормоқдамиз.

- Юқорида айтиб ўтганимдек, таркибда асосан бухоролик футболчилардир. Ишқибозларимизга яхши таниш бўлган дарвозабон Мақсуд Шабановни ҳам таркибга жалб этганмиз.

- Бош мураббийнинг фаолиятидан қониқиш хосил қиляпмиз. 28 ёшли Сатторов ўқиб-изланувчан мураббийлар тоифасига киради. Унда керакли мураббийлик лицензияси мавжуд.

- Бугунги қуръа яхши ўтди деб ўйлайман. Ўтган йили ҳам Кубокда илк ўйинимизни сафарда ўтказгандик. Бу йил ўз майдонимизда ўйнашни ният қилган бўлсакда, қуръа барибир ўз сўзини айтди.

- Бу йил “Ғиждувон” ўз олдига энг аввало кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилган. Энг камида 16та жамоа орасида бўлиш. Қолаверса 4-5-ўринларни эгалласак ҳам биз учун яхши натижа бўлади. 2-3 йил шу тариқа тажриба орттириб, келажакда олий лигага чиқиш учун курашамиз.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика