Максимилиан Фомин «Қайрат» кўригидан ўта олмади
19 дек 2013 08:35
Янгиликлар
Максимилиан Фомин «Қайрат» кўригидан ўта олмади
«Пахтакор» ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳимоячиси Максимилиан Фомин Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби кўригида бўлиб қайтди.
Бу ҳақда sports.kz сайти хабар берди. Фомин «Қайрат» кўригига 10 декабрь куни келиб қўшилганди. «Тараз»га қарши ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзосига имкон берилганди. Владимир Вайсс уни қанот ҳимоясида синаб кўрди. Аммо унинг ҳаракатлари мураббийларни қониқтиргани йўқ. Фомин «Қайрат» клубини тарк этди.
Куни кеча, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби расмий сайти Фомин айни пайтда Амет Мемет бошчилигидаги жамоада машғулотларни ўтказаётгани ҳақида хабар берганди.
Куни кеча, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби расмий сайти Фомин айни пайтда Амет Мемет бошчилигидаги жамоада машғулотларни ўтказаётгани ҳақида хабар берганди.
Фикрлар