UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Максим Шацкихни қийнаётган муаммо нима? Бекободда тезлик олган "Нефтчи" Фарғонада юришни давом эттирадими? Янгиликлар

Максим Шацкихни қийнаётган муаммо нима? Бекободда тезлик олган "Нефтчи" Фарғонада юришни давом эттирадими?

Суперлиганинг иккинчи туридан бир нечта қизиқарли учрашувлар ўрин олган.

Фарғонада чемпионатимизнинг икки азалий рақиблари "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашади. Бу ўйинга ўтишдан олдин жамоаларнинг биринчи турдаги ўйинларига қисқача хулоса берамиз. 


"Нефтчи"

Бекободда чемпионат стартига икки хил кайфиятда етиб келган жамоалар тўқнашди. Суперлиганинг 13та жамоаси қишни Анталия, Дубайда ўтказган бир паллада "Металлург" қорли ва сифатсиз майдонларда шуғулланди. Одатдагидек жамоалар спарринг рақиб сифатида кўрилди. "Нефтчи" 40 кун давомида Туркияда ўзидан бир бош баланд рақибларга қарши майдонга чиқди. Тараддуд кўнгилдагидек кечди. Бу хатто ўйин давомида ҳам сезилдики, Виталий Левченко футболчиларни яхшилаб тоблаган. "Металлург"нинг сиёсати ўтган йили асосий эътиборни ёшларга қаратиш, таркибни маҳаллий футболчилардан шакллантириш эди. Лекин Луисма Эрнандес бу билан натижа қила олмаслигини сезди шекили, хорижлик футболчиларни жалб қилди.  "Нефтчи"да футболчилар яхлитлиги бор. Тарқоқлик кўзга ташланмади. Майдонда ўзаро тушуниш яхши даражада. Футболчилар ўзларининг кучли томонларидан фойдалана олишяпти. Фарғоналиклар бу ўйингача сўнгги бор Бекободда 2015 йилги мавсумда ғалаба қозонган эди. Демак серияга барҳам берилди. 


Металлург

Суперлига. 1-тур

03/03/2023, 18:30

3
:
0
Тугади

Нефтчи

Мирзоҳид Ғофуров - 28', Умар Адҳамзода - 33', Умар Адҳамзода - 87'

45'
90'
38'  Беҳруз Шодмонов
46'  Беҳруз Шодмонов (Забиҳилло Ўринбоев)
46'  Шаҳзодбек Ғофурбеков (Иброҳим Ибрагимов)
73'  Марко Обрадович (Ҳусниддин Ғофуров)
90'  Владислав Касминин
28'  Мирзоҳид Ғофуров
28'  Умар Адҳамзода
33'  Умар Адҳамзода
33'  Диёр Туропов
67'  Андрей Мишченко (Муҳсин Убайдуллаев)
70'  Нурилло Тўхтасинов (Юрий Батюшин)
87'  Умар Адҳамзода



"Пахтакор"

Қайсидир маънода кутилган ва кутилмаган натижа қайд этилган учрашув. Кутилмаган бу таркибдаги футболчиларнинг тажрибаси ва даражаси бўйича "Пахтакор"нинг устунлиги, кутилгани Тимур Кападзенинг жамоаси ўтган йили ҳам иккита баҳсда етарлича қаршилик кўрсатиб очко олгани ва рақибининг таркибидаги муаммолари. Дарҳақиқат, ҳозирда Максим Шацкихни ўйлантираётган айрим жиҳатлар йўқ эмас. Биринчиси ҳужум, шу куни асли вингер Сардор Рашидов соф форвард ролида пайдо бўлди. Минг қилса ҳам унда нуқта қўядиган ҳусусият кам. Банашак яхши ҳужумчи, лекин жароҳатга мойилигги борлигини гувоҳи бўлдик. Кузга бориб ОЧЛда иштирокини бошлайдиган "Пахтакор" ёзги трансферлар ойнасида яхши ҳужумчи олиши кераклигини айтиш жоиз. Черандан хужумчи ролида фойдаланар, лекин халқаро майдонда Черанга қарши катта савиядаги ҳимоячилар ўйнайди.

Пахтакор

Фаррух Сайфиев - 63', Достон Турсунов - 83'

Суперлига. 1-тур

03/03/2023, 18:30

3
:
2
Тугади

Олимпик

Русланбек Жиянов - 7', Алишер Одилов - 49', Одилбек Абдумажидов - 79'

45'
90'
21'  Одилжон Ҳамробеков
45'  Шаҳзод Азмиддинов
57'  Драган Черан
63'  Фаррух Сайфиев
80'  Достонбек Ҳамдамов (Диёр Холматов)
83'  Достон Турсунов
7'  Русланбек Жиянов
45'  Муҳаммадазиз Иброҳимов
49'  Алишер Одилов
49'  Муҳаммадазиз Иброҳимов
59'  Беҳзод Шамсиев
69'  Муҳаммадазиз Иброҳимов (Фаррух Мухторов)
69'  Жасур Жалолиддинов (Нодирбек Абдихолиқов)
78'  Русланбек Жиянов (Муҳаммадали Ғиёсов)
79'  Одилбек Абдумажидов
90'  Абдурауф Бўриев (Рустам Азимов)
90'  Отабек Жўрақўзиев (Асадбек Раҳимжонов)



Иккинчи муаммо захира ўриндиғининг торлиги. Ўша куни Шацкихда захирадан ўйинга тушиб кучайтирадиган номинал 2та вариант бор эди. Ҳамралиев ва Холматов. Диёрбек Ортиқбоев, Аббос Файзуллаев, Шаҳриёр Жабборов, Беҳруз Асқаров U-20 терма жамоасида. Энди айтингчи Макс кимни туширсин? 

Учинчи муаммо марказий ҳимоя. Шерзод Аъзамовнинг йўқлиги яққол сезилаётганини, орқа чизиқда етакчи ўйинчиннг етишмаётгани кундек равшан. Азмиддинов ва Турсунов тандеми етарлича самара бермаётгандек. "Олимпик" урган голларда ҳимоячиларнинг хатолари катта таъсир ўтказди. 



"Пахтакор" "Нефтчи"ни Суперлигадаги сўнгги 6 мавсумида 2 маротаба мағлуб этган. Бу анъана ўтган йили Максим Шацких даврида барҳам топди. 4та учрашувнинг 2тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган бўлса, 2та баҳсда дуранг қайд этилган. Умумий олганда ҳам Фарғонада кечган ўйинларда "Нефтчи" устун. 27 учрашув, 14та ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият.

23.03.2014. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:2

30.09.2015. "Нефтчи" - "Пахтакор" 3:2

15.10.2016. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:0

08.03.2017. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:0

12.06.2018.  "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:1

12.08.2022. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:2

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика