UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" меҳмонда зафар қучди ва яна жадвалда етакчига айланиб олди  0 01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  0 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  35 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  5 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  3 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   3 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  40 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  8 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  226

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди" Янгиликлар

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик" (1:1) беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Афсуски, биринчи таймда умуман ўзимизга ўхшамадик. Иккинчи таймда эса майдонда умуман бошқа футболчиларни кўрдик. Гол уришимиз керак эди. Рақиб ҳам жуда кўп вазиятлар яратди. 

Биз рақиб хатосидан кейин гол урдик, улар бизнинг хатомиздан сўнг уришди. 

Очиғи, яна ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман. Ҳозир вазиятларни такроран кўриб чиқдик. "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди. Биз аксинча, кучлироқ бўламиз. VAR ҳақидаги таассуротларим салбий, гўё хонада ўтирадиганлар учун у ўйинчоқ. Улар бошқа нарсани кўришадими, тушунмайман. Тўп ён чизиқдан чиқиб кетса ҳам, нимадирларни кўришади, ҳар гал тўп майдонни тарк этса, ниманидир кўришади. Ахир, шу ҳолатда қандай қилиб ўйинда шиддат бўлиши мумкин? Ҳакамнинг майдонда борлиги сезилмаслиги керак. Икки жамоага халақит қилмаслик лозим. Худди Playstation олиб келиб, тепада ўйнаб ўтиришгандай туюлади. Тўп майдондан чиқиб кетганда, улар ниманидир муҳокама қилишади, ниманидир гаплашишади, шу орқали ўйин ритми йўқолиб қолади. 

Жиззахда кулгили тарзда пенальти белгилашди.  Инсон тўпни қўли билан тўсяпти, кейин у дарвозабонга юмалаб боряпти. Тўп дарвозабонга шундай учиб бориши учун тананинг қайси қисмига тегиши керак? Қани, кўриб чиқишсин-чи, кўрамиз. 

- Мавсум аввалидаги марказий ҳимоячилар йўқ, ҳозир бошқа футболчилар ўйнашяпти.  Уларнинг эскилардан қандай фарқи бор?

- Бунинг учун ҳали вақт керак. Улар бир-бирини тушунишлари учун кўпроқ ўйнашлари лозим. Ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйиндан келиб чиқиб ривожланиб борамиз. Умуман олганда, жамоамизнинг иккинчи таймдаги ўйинидан қониқдим. 

- Иккинчи таймда йигитлар яхши ўйнашди, деяпсиз. Танаффусда нималарни уқтирдингиз?

- Шунчаки тактик ўзгаришлар қилдик, айрим жиҳатларни баландроқ овозда тушунтиришимга тўғри келди. Чунки биринчи таймда ўз жамоамни танимадим. 

Иккинчи таймда 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Бугун насиб қилмади. Демак, бошқа ўйинда урамиз. Ҳечқиси йўқ, ривожланишда ва ишлашда давом этамиз.

- Шерзод Аъзамовга нима бўлди? Тахминий хулосалар борми?

- Ҳозирча билмаймиз. Уни эски жароҳати қийнаяпти. Эртанги тиббий текширувлардан сўнг ҳаммаси ойдинлашади. 

- Ҳакамлар бўлар-бўлмасга ҳуштак чалиб, футболчилар ўйинига салбий таъсир кўрсатишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ҳакам икки жамоа футбол ўйнашига халақит қилмаслиги лозим. Ҳакам майдонда асосий шахс бўлиб қоляпти. Афсуски, йиллар ўтиб боряпти, лекин ҳеч нима ўзгармаяпти. Билмайман, улар қандай футбол кўришади? Уларга нималар ўргатилади? Ўйлайманки, улар ҳам ЕЧЛ, Евро ва ЖЧни кўришади. Шунчаки ҳамкасблари қандай бошқаришяпти, бир томоша қилишсин. Уларга бошқача ҳакамлик қилишни ўргатишадими, билмайман. 

Қўшимчасига VAR бор бўлса, нима ўзгаради-ю, йўқ бўлса, нима бўлади? Эътибор беринг, иккинчи даврада 4 та ўйин ўтказдик. VAR неча марта вазиятларни кўрди ва қанчасида бизнинг фойдамизга қарор чиқарди? Менга улар келтирган далилларни эшитиш қизиқ. Пенальти нега белгиланмагани бўйича хулосаларини тинглашни хоҳлардим.

- "Пахтакор"нинг чемпионлик йўлидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳамма жамоада бир хил имконият бор. Ҳаммаси олдинда, ўйинлар кўп. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ. Бизга халақит қилишга қанчалик ҳаракат қилишмасин, қўлларидан ҳеч нима келмайди.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика