Максим Шацких: "Майдонга чиқиб, шунчаки ғалаба қозониш қизиқ эмас. Қандайдир экзотик нарсалар ўйлаб топиш керак"
14 май 2023 02:06
Янгиликлар
Максим Шацких: "Майдонга чиқиб, шунчаки ғалаба қозониш қизиқ эмас. Қандайдир экзотик нарсалар ўйлаб топиш керак"
Ўйин ҳақида
- Ўзимизга ўзимиз қийинчилик яратишни, кейин эса уни енгиб ўтишни яхши кўрамиз. Мухлисларимиз эса бундан хурсанд бўлишгани қолди. Охирги сонияларда пенальти қайтардик. Қизил карточка бўлди. Бугун ҳаммаси бўлди. Айтганимдек, ўзимизга қийинчилик яратишни яхши кўрамиз. Шунчаки майдонга чиқиб, ғалаба қозониш қизиқ эмас. Қанадайдир экзотик нарса ўйлаб топиш керак. Афсуски, ҳозирча шундай. Уч очкони қўлга киритдик.
- Ҳужумда маълум муаммолар бор. Ҳамдамов яққол ҳужумчи позициясида ўйнашга мажбур бўлмоқда, Черан эса бироз ортда ўйнашга ўрганган. Банашак қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот борми?
- Катта эҳтимол билан, иккинчи даврада. Тушунарлики, ҳужумчисиз ўйнаш жуда қийин. Ҳужумчи бу бошқа тоифадаги ўйинчи. У ерга кимни қўймайлик, агар у футболчи гол урувчи йиртқич бўлмаса, унда қийин бўлади. Бизда бошқа ҳужумчи йўқ, афсуски.
- Сиз ёзда жамоа кучайишини кутиш мумкинлиги борасида гапиргандингиз. Қайси позицияларни кучайтириш ниятидасиз ва қандай сифатлар бўйича футболчи танлайсиз?
- Ҳамма футболчиларни кўздан кечирамиз. Ёшларни, ҳамма позициядагиларни. Албатта, ёши жуда катталарни жалб қилмаймиз. Ҳамма позицияга янги ўйинчиларни кўздан кечирамиз. Бизда соғлом рақобат, агар футболчилар рақобатни ҳис қилишмаса, ҳеч қачон ўсиш бўлмайди. Позицияга келсак, ҳимоячи, вингер ва ҳужумчи қидиряпмиз.
- Жамоанинг марказий ҳимоячилари бунчалик бўш ўйин кўрсатишига нима сабаб бўлди?
- Улар ёмон ўйнашди демаган бўлардим. Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Рақиб деярли ҳеч нарса ташкил қила олмади. Тўғри, бир неча эпизодларда камчиликлар кузатилди. Ҳар сафар гапирамиз, аммо концентрациянинг йўқолиши шу каби вазиятларга олиб келади. Ҳар куни бу нарсалар устида ишласак ҳам, ҳозирча бу каби ҳолатлар юз бериб турибди. Олдимизда бошқа даражаги ўйинлар кутиб турибди. Маҳаллий чемпионат ўйинларига тайёрмиз. Лекин, у ердаги ўйинларга тайёр эмасмиз. "Турон" билан, "Бухоро" билан ўйинларда етарлича қийналдик. Баъзи нарсаларни етказиб бера олмаётгапдирмиз, билмадим. Мана шу жиҳатлар устида ишлашимиз керак.
- Азмиддинов майдондан четлатилгунига қадар, бир неча маротаба тўпни олиб рейд уюштирди. Бу кўрсатма эдими ёки футболчининг шахсий қарори?
- Ўйиндан аввал марказий ҳимоячиларга шундай кўрсатма берган эдим. Очиқ зона бўлса кириш керак, лекин кейинги режаси ҳам бўлиши керак. Кўп ҳолатларда ҳимоячиларимиз ҳужумга ўтиб, кейин тўп билан нима қилишни билмай қолади. Ушбу муаммони ҳам тўғирлашимиз керак.
- U20 жаҳон чемпионатига йўл олган "Пахтакор" футболчиларининг қай бирини асосий таркиб ўйинчиси деб ҳисоблайсиз? Файзуллаевдан ташқари...
- Бизнинг барча футболчилар асосий таркибда ўйнашга лойиқ.
- "Пахтакор" жамоаси ҳозирги вақтда таркибни ёшартириш арафасида турибдими?
- "Пахтакор" ўзбек футболи "эталони" биз ҳар доим U19 ва U21 жамоаларимизни кузатиб борамиз. "Пахтакор"да барча позицияларда ўз тарбияналанувчиларимиз билан ўйнаш учун, 3-4 йил вақт керак бўлади. Биздан эса ҳозир натижа талаб қилишади.
- Осиё кубогининг қуръа натижаларидан хабардор бўлсангиз керак. Гуруҳдаги рақибларимиз ҳақида ўз фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Ўйнаса бўладиган рақиблар. Ҳамма Австралия кучли демоқда, лекин Австралия мен терма жамоада ўйнаган пайтдаги кучли Австралия эмас. Терма жамоамиз ҳам барча рақиблар билан ўйнай олишини намойиш этди. Биринчи учрашув Сурияга қарши, кейин Ҳиндистон ва сўнгги турда Австралия. Гуруҳдан чиқишимизга шубҳа қилмаяпман, плей-оффда кейин рақибга қараб режа тузса бўлади. Терма жамоамиз яхши шаклланган. Биргина муаммо терма жамоамиз расмий учрашувларда анчадан бери иштирок этмади. Мени ҳайрон қолдираётган ягона ҳолат Осиё кубогининг қишда ўтказилиши. Клублар учун бу жуда катта муаммо бўлади. Биз мавсумни декабрь ойида якунлаймиз. 13-15 январь кунлари эса Осиё кубоги старт олади. Футболчилар мавсумдан сўнг бир ҳафта дам олишади, шундан сўнг уларни яна терма жамоага йиғишади. Бу нарса эртами, кечми ўз сўзини айтади. Улар робот эмаску. Осиё кубоги пайтида ёшлар билан шуғулланиб турамиз, кейин асосий йигитлар келишади. Шундан сўнг, яна чемпионат ўйинлари бошланади. Куч чексиз эмас. Ташкилотчилар қандай қилиб бундай тақвим яратишганига очиғи тушунмадим.
- Ёзда CAFA кубоги бошланади. Бу турнирга муносабатингиз қандай? Ўйинчиларингизни бу турнирга жўнатишга тайёрмисиз?
- Биз ҳеч нима қила олмаймиз-ку. Турнир ўйлиб топишганми, ўйнайверишсин. Ўзбекистонда июль ойида ҳеч қанақасига тайёрланиб бўлмайди. Биз бошқа жойда йиғин ўтказишни ўйлаяпмиз. Бизда бир неча вариантлар бор. Улар орасида Туркия ҳам бор.
Фикрлар