UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  1 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  1 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  191 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  5 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  17 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Максим Шацких: "Англия премьер-лигасининг 3та клубидан чорлов бўлганди..." Янгиликлар

Максим Шацких: "Англия премьер-лигасининг 3та клубидан чорлов бўлганди..."

Европада, аниқроғи Украинда муваффақиятли тўп тепган ҳамюртимиз Максим Шацкихга ўз вақтида Англиянинг номдор клублари жиддий қизиқиш билдирганди.

Жисмоний жиҳатдан бақувват футболчимизнинг услуби топ беш чемпионатларига бемалол тортарди. Нима учун кучли лигалардан тушган таклиф шундайлигича қолиб кетди? Бу ҳақда Шацких “Тезкор Студия”да жавоб берди.

“Кўпчилик ўйлагандек "Вест Бромвич"дан эмас, “Ньюкасл”, “Вест Хэм” ва “Тотенхем"дан таклифлар келиб тушганди. Биз Чемпионлар Лигасида “Ньюкасл” билан ўйнагандик, ўшанда ушбу жамоани Бобби Робсон бошқарарди. Шундан сўнг мени дарҳол қўлга киритишмоқчи бўлишган. Нима учун трансфер содир бўлмаган? Бу саволни Киев клуби раҳбариятига берганингиз маъқул. 2007 йилда “Галатасарой” жамоасидан ҳам чорлов олганман. Яхши сумма тўлашмоқчи бўлишган. Ўшанда “Динамо” президенти чақиртириб, бу менинг даражамга мос эмаслигини айтганди”, - деб хотирлайди Шацких.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Чемпионлар Лигасининг 2002 йилги мавсумида “Динамо Киев” ўз майдонида “Нюькасл”ни қабул қилади. Майдонда 16-рақамда ҳаракат қилаётган Шацких учрашувнинг 16-дақиқасида Шей Гивен қўриқлаётган дарвозани юқори бурчагини аниқ нишонга олади. Кейинчалик бу голга “The Independent” нашри “World class” дея баҳо берганди.

Видео. Бир ўйин тарихи. "Динамо" - "Ньюкасл" ёхуд Шацкихнинг ўша машҳур голи


Қуйида "Тезкор студия"ни томоша қилиш мумкин: 


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика