Макгрегор бокс машғулотларини бошлади, Мейвезер билан жанг яқин
10 фев 2017 13:46
Янгиликлар
Макгрегор бокс машғулотларини бошлади, Мейвезер билан жанг яқин
Аралаш қоидалар бўйича икки вазн тоифасида ягона UFC чемпиони Конор Макгрегор бокс бўйича машғулотларни бошлади.
Афтидан, ирландиялик чемпионнинг америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезерга қарши жанги ўтказилади.Макгрегор Ирландия пойтахти Дублин шаҳридаги залда бокс машғулотларини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, бир йилдан бери Конор Макгрегор ва Флойд Мейвезер ўртасида бокс қоидалари асосида жанг ўтказилиши ҳақида гап-сўзлар юрган эди.
Спортчининг машғулотлари акс этган видеони томоша қилинг > > > ВИДЕО
Фикрлар