UZ

Сўнгги янгиликлар

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  3 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  5 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  99 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Магуайрнинг МЮга ўтаётганини тасдиқловчи яна бир фотофакт пайдо бўлди Янгиликлар

Магуайрнинг МЮга ўтаётганини тасдиқловчи яна бир фотофакт пайдо бўлди

Ёзги трансфер ойнасида "Лестер" ва Англия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Гарри Магуайрнинг қайси клубга ўтиши жуда кўп муҳокама бўлди.

"Тулкилар" жуда катта пул сўраётган футболчига Манчестер шаҳрининг икки жамоаси даъвогарлик қилмоқда.

Бу мавзудаги сўнгги хабарларга кўра, 26 ёшли футболчининг ўзи "Қизил иблислар" сафига ўтмоқчи эканлигини маълум қилган. Аммо, томонлар трансфер суммаси борасида келиша олишмаяпти.

Бироз аввал Магуайрнинг МЮга ўтаётганини тасдиқлаши мумкин бўлган фотофакт тарқалди. Футбол агенти ва "Triple S Sports management" директори ҳисобланган Стивен Бек ўзининг инстаграм саҳифаси тарихига "Манчестер Юнайтед" музейидан расм жойлаган. Гарри Магуайр айнан "Triple S Sports management"нинг мижози ҳисобланади. Бу эса ушбу трансфер якунловчи босқичда эканлигини англатаётгандек.


Бундан ташқари, италиялик таниқли журналист Жанлука Ди Марцио ҳам кеча Магуайрнинг "Юнайтед"га ўтиши деярли ҳал бўлганини, жараён охирги босқичда эканлигини ёзганди.

Маълумот учун, МЮ собиқ аъзоси Уэйн Руни ва айни пайтдаги ёш ўйинчиси Жеймс Гарнер ҳам "Triple S Sports management" мижози ҳисобланишади.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика