

Мадрид клуби расмий сайти хабарига кўра, тиббий кўриклардан сўнг ҳимоячи Давид Алаба ва ярим ҳимоячи Орельен Тчуаменида жароҳатлар аниқланган.
Ҳар икки футболчининг оёғида жароҳат борлиги аниқланган. Уларнинг қачон сафга қайтиши маълум эмас. Футболчилар чуқурлаштирилган кўрикдан ўтиши кутилмоқда, шундан сўнг уларнинг тикланиш муддати маълум бўлади.
Алаба "Вильярреал"дан учралган мағлубиятда 90 дақиқани майдонда ўтказди, Тчуамени эса 64-дақиқада алмаштирилди.
"Қаймоқранглилар" 38 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 16-турда “Атлетико”ни мағлуб этган (1:0) “Барселона” Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда.



