Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"га тўртта гол урди
07 фев 2015 21:50
Янгиликлар
Мадрид дербисида "Атлетико" "Реал"га тўртта гол урди
Испания чемпионати 22-туридан ўрин олган Мадрид дербисининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Атлетико – Реал Мадрид 4:0
7 февраль, 20.00, «Висенте Кальдерон»
Голлар: 1:0 – 14 Тиагу, 2:0 – 18 Сауль, 3:0 – 67 Гризманн, 4:0 – 89 Манджукич.
Атлетико – Мойя, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, Тиагу, Габи, Коке (Сауль, 10; Гарсия, 71), Туран, Гризманн (Торрес, 77), Манджукич.
Реал Мадрид – Касильяс, Начо, Карвахаль, Варан, Коэнтрау, Иско (Ильярраменди, 68), Хедира (Хесе, 46), Бэйл, Кроос, Бензема (Эрнандес, 73), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Кроос (29), Габи (45), Туран (49), Гарсия (52), Годин (54), Манджукич (82), Хесе (85).
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
90+2. ЎЙИН ТУГАДИ! "Атлетико" Мадрид дербисида "Реал" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди. Навбатдаги матнли трансляцияларда ғойибона кўришгунча!
90+1. Бугунги ўйинда зарбалар сони: 17:3! Анчелотти захира ўриндиғида ўтирибди, "Карло ота" бугунги ўйин бой берилганини анча олдин тушуниб бўлди
90+1. ЗАРБАААААА! Бешинчисига ҳаракатми? Манжукич боши билан зарба берди, ноаниқ!
90. Ким эслайди "Реал" охирги марта қачон тўртта гол ўтказганди?
90. Учрашувга 2 дақиқа қўшиб берилди
89. Тиаго ўнг қанотдаги Торресга тўпни узатди, Фернандо тўпни жарима майдонига оширди, Манжукич осонлик билан ҳеч қандай қаршиликларсиз боши билан дарвозага гол урди - 4:0.
89. ГООООООООООООООООЛ! Гейм сет матч! 4:0... тўрту ноль! Манжукич!
89. Бугун Диего Симеоненинг куни, у ҳозир томошабинлардан янада кучлироқ қўллаб қувватлашни сўрамоқда
88. Йўқ бугун "Реал"нинг ҳам, Роналдунинг ҳам куни эмас...Криштиану ҳозир оддий вазиятда тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
86. "Атлетико"нинг очколари 50тага етади, жамоа "Барселона"га етиб олади. "Реал" пешқадам бўлиб қолади - 54 очко.
85. Огоҳлантириш. "Реал". Хесе. Тўпга ета олмай Мирандани йиқитгани учун
84. "Реал" футболчилари шошилишмоқда, улар гол уришга интилишмоқда, таслим бўлаётганлари йўқ...
83. Сўнгги бор "Атлетико" "Реал"ни 3 тўп фарқи билан 1991 йилда мағлуб этган экан
82. Стадионда жонли тўлқин юзага келди...ажойиб манзара
82. Огоҳлантириш. "Атлетико". Манжукич
81. ЗАРБААААААА! Илльярраменди! Бурчак тўпидан сўнг йўлланган зарбадан сўнг Мойя тўпни қайтарди!
75. Ўзгариш. "Атлетико". Гризманн ўрнига Фернандо Торрес тушди
72. Ўзгариш. "Реал". Бензема ўрнига Хавьер Эрнандес тушди
70. Ўзгариш. "Атлетико". Сауль ўрнига Рауль Гарсия тушди
66. Ўзгариш. "Реал". Иско ўрнига Иллярраменди тушди
65. Россиялик футбол шарҳловчиси Константин Генич твиттерда анчадан буён "Реал"ни бундай дўппослашмаганди деб ёзди...
64. Гризманн ниҳоят ўз ниятига етди. Ўнг қанотдан Туран тўпни Саулга оширди, у эса янада қулайроқда турган Гризманнга узатди, Антуан осонгина дарвозани ишғол қилди - 3:0.
64. ГООООООООООООООООООООЛ! 3:0!
62. Бошқа ўйинлардан хабарлар: "Бавария" 2:0 ҳисобида, "Боруссия Д" 3:0 ҳисобида зафар қучишди
61. Яна "Реал" ҳимоясида хатолар...Тиаго ҳозир боши билан дарвозага зарба берди, кучсиз зарбадан сўнг тўпни Касильяс эгаллаб олди
59. Яна Гризманн! Бу сафар унинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди!
58. ЗАРБААААААААА! ГРИЗМАННН! КАСИЛЬЯСССССС! Карвахалнинг хатосидан сўнг Гризманн дарвозага зарба берди, Икер бу сафар маҳорат кўрсатди!
57. ХЕСЕ! Ажойиб ҳаракат! Захирадан майдонга тушган Хесе Бензема билан "девор" ўйнаб жарима майдонига кириб борди, бироқ зарба беришга келганида буни амалга ошира олмади
56. Бэйл ҳозир Манжукични йиқитди, ҳакам Гаретни аяди
56. "Астон Вилла" - "Челси" учрашувида ҳисоб тенглашди - 1:1. 56-дақиқа.
55. "Матрасчилар" жарима тўпини амалга оширишди, ҳужумда ноаниқ ҳаракат кузатилди
53. Огоҳлантириш. "Атлетико". Годин. Бош ҳакам иккинчи бўлимга нимадир ичиб тушгандек...
52. Огоҳлантириш. "Атлетико". Рауль Гарсия. Ҳакам майдон четида машғулот ўтказаётган захира футболчисига ҳам сариқ берди
50. "Реал"нинг ажойиб ҳужуми, Роналду товони билан тўпни шеригига оширди, Карвахалнинг тўп узатишидан сўнг Бэйл дарвозабон билан тўқнашиб кетди
49. Огоҳлантириш. "Атлетико". Туран. У кейинги турни ўтказиб юборади
49. Манжукич Начога нисбатан қўпол ўйнади, ҳакам эса Туранни огоҳлантирди. Сабаби "бутсаотар" унинг қарорига эътироз билдирди
48. "Реал"нинг ҳужуми...Бэйл тўпни жарима майдонига узатди, Роналду Хуанфранни йиқитди... ҳакам шундай деб ҳисоблади ҳар ҳолда
48. Учрашувни томоша қилиш учун 54900 томошабин стадионга келган
47. Дастлабки бўлимда "Қироллик клуби" футболчилари рақиб дарвозаси томон биронта ҳам аниқ зарба бермади...
46. Ўзгариш. "Реал". Хедиранинг ўрнига Хесе майдонга тушди
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча Мадриднинг "Атлетико"си 2:0 ҳисобида олдинда. Танаффус
45+1. Туран! Рақиб жарима майдони марказига ҳаводан тўп узатилди, Манжукич зарба бера олмади
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45. Огоҳлантириш. "Атлетико". Габи
44. "Атлетико" таймни мана шу ҳисоб билан тугашини жуда истаяпти. Тўпни бир бирларига ошириш билан вақтни ўтказишмоқда улар
43. Англияда "Челси" сафарда "Астон Вилла"ни мағлуб этмоқда - 1:0. Азар гол урган. У ерда ҳам 43-дақиқа.
42. Талаб истакларга кўра бошқа муҳим ўйинларнинг натижаларини ҳам бериб борамиз. "Штутгарт" - "Бавария" 0:2. Ҳозирча 55-дақиқа. Роббен ва Алаба гол урди.
41. Бироқ "Атлетико" ҳимоячилари бир амаллаб тўпни исталган томонга қараб тепиб юборишмоқда
40. "Реал" мана энди рақибни деярли ўз жарима майдонига қамаб қўйди. Ҳақиқий "Реал" мана шу!
39. Гарет Бэйл! Нима қилди у? Ўнг қанотда рақибни ажойиб тарзда алдаб ўтган уэльслик футболчи жарима майдонига тўп оширишда нўноқликка йўл қўйди.
38. Бензема! Ажойиб ҳаракат билан икки рақибдан ўтиб жарима майдонига киришга уринди, сўнгги лаҳзада уни тўхтатишди
37. Тўпга эгалик қилиш фоизда: 44:56.
36. Ҳакамлар иккинчи бор ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатишди. Бироқ ҳар иккаласида ҳам офсайд йўқ эди...
36. Майдонда куни кеча 30 ёшни қаршилаган Роналду ўтирибди, ҳозирча унинг ишлари юришмаяпти. Лекин ҳали ўйин тугамади...
34. ГОДИН! Рақиб жарима майдони ичида тўпни дарвозага йўллади, тўп Хедиранинг қўлига тегди, ҳакам тўп қўлни топди деб ҳисоблади
33. Иккала клуб президентлари биргаликда ўйинни кузатиб боришмоқда. Кимнинг кайфияти қандай эканини билиш қийин эмас.
32. Бугун ҳозирча битта сариқ кўрсатилди. Биринчи даврада "Сантьяго Бернабеу"даги баҳсда 11та футболчи огоҳлантирилганди
31. "Реал" жарима тўпи ишлаб олди. Кроос тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоядаги саросимадан меҳмонлар фойдаланиб қолишлари мумкин эди, берилган зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди.
30. Бугун "Реал" марказий ҳимоясида ўйнаётган Начо бу мавсумда 6та, Варан эса 12та ўйинда иштирок этган экан.
29. Германиялик футболчи майдон марказида тезлик олаётган Гризманни йиқитди, Тони дарғазаб бўлмоқда...
29. Огоҳлантириш. "Реал". Тони Кроос.
26. "Атлетико" сўнгги бор ўз майдонидаги ўйинда "Реал"га 18 дақиқа ичида қачон иккита тўп киритганини биласизми? 1944 йилда экан....
24. ЗАРБАААААААААА! ГРИЗМАН! Ўнг қанотда бурчак ёнида Манжукич товони билан тўпни шеригига узатди! Хуанфран эса жарима майдонидаги Гризманга оширди, Антуаннинг кучсиз зарбасидан сўнг Икер тўпни ушлаб олди.
23. Иско майдон марказида Габидан тўпни қўполлик эвазига олиб қўйди.
22. Симеоне бош ҳакам Фернандес Борбаланга эътироз билдирмоқда. У жамоаси 2:0 ҳисобида ютаётган жамоа мураббийи ҳисобланади
20. Ижтимоий тармоқларда кўпчилик Икер Касильяс дастлабки голда хатога йўл қўйди деб ҳисоблашмоқда. Шу сабабли ҳам Де Хеа Испания термасининг асосий дарвозабони бўлиши керак дейишмоқда одамлар...
19. Серхио Рамос, Пепе ва Марселонинг ўрни билинишни бошладими дейман?
17. Сикейра чап қанотдан рақиб жарима майдонига кириб келди ва марказда турган шеригига тўпни узатди, ҳаводан келаётган тўпни захирадан ўйинга қўшилган Сауль акробатик тарзда дарвозага йўллади - 2:0. Қайчи услуби дейилармиди?
17. ГООООООООООООООООООООООЛ! СУПЕЕР СУПЕРРРРРРРРРР ГОЛ! Даҳшатли гол! 2:0
16. Қизиғи Тиаго биринчи даврада ҳам "Қироллик клуби" дарвозасига гол урганди...
14. "Висенте Кальдерон"га йиғилган мухлислар ажойиб тарзда ўз жамоасини қўллаб қувватламоқда, бир сектор тўла одам биргаликда сакрамоқда...буни кўриш керак...ажойиб ҳолат
13. Ҳужумлар гол билан тугаши деярли аниқ эди, ўнг қанотдан Хуанфран жарима майдонига узатди, Манжукич тўпни қабул қилиб орқароқда турган шеригига оширди, ёнида ҳеч ким бўлмаган Тиаго чамаси 14 метрлардан кучли зарба билан Касильясни ожиз қолдиди - 1:0.
12. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ТИАГООООООООООООООООоооооооол! 1:0.
10. Годин эса шифокорлардан ёрдам олди ва ўйинни давом эттиришга тайёр
10. Ўзгариш. "Атлетико". Коке ўрнига Сауль тушди
9. Ўйинни aleziya.com орқали кўраётганлар борми? Таассуротлар қандай?
8. Майдонга Сауль тушишга тайёр, Коке чиқиб кетадими ёки Годинми?
7. Дастлабки дақиқаларда қизил оқ рангли либосда ўйнаётган футболчилар кўпроқ ҳужумга ўтишмоқда. Гризманн хозир Кокега тўп оширди, ноаниқ. Коке майдонда ўтирибди. Бундан ташқари Годиннинг бурни синган кўринади...Бу Мадрид дербиси
6. Яна "Атлетико" ҳужумда. Бу сафар Манжукич ўнг қанотда бурчак тўпи ишлади. Габи тўпни жарима майдонига узатди...ТУРААААААААААААН! КАСИЛЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯС! Илк хавфли зарба! Туркиялик футболчи жарима майдони ичида тўпни дарвозага ерлатиб йўллади, Икер ўз жойида.
4. ТУРАН! Рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди, ҳакам бу вазиятда ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилмаганини кўрсатди.
4. Дисквалификация муддатини тугатиб майдонга қайтган Роналду ҳозир чап қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
3. Дастлабки ҳужумни майдон эгалари амалга оширишди. Буни ҳужум деб ҳам бўлмасди аслида, Касильяс осонлик билан тўпни ушлаб олди.
2. Диего Симеоне илк дақиқалардан ҳаяжондан уёқдан буёққа юрибди.
1. Учрашув бошланди.
- Баҳсни aleziya.com сайти орқали томоша қилиш мумкин.
- Учрашув соат 20:00да бошланади.
Фикрлар