Люк де Йонг фаолиятини "Фенербахче"да давом эттириши мумкин
16 дек 2021 13:02
Янгиликлар
Люк де Йонг фаолиятини "Фенербахче"да давом эттириши мумкин
"Фенербахче" "Барселона" ҳужумчиси Люк де Йонгга қизиқмоқда.
Турк клуби каталонияликлар таркибида ижара асосида ўйнаётган "Севилья"нинг 31 ёшли нидерландиялик ўйинчиси билан шартнома имзолаш имкониятларини ўрганади.
Олдинроқ ноябрда хабар берилганидек, "кўк-анорранглилар" форвардга ишонч билдиришмаяпти ва у билан қишки трансфер ойнасида муддатидан олдин ижара келишувини бекор қилишмоқчи.
Де Йонг 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Фикрлар