UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   1 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  1 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  4 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  2 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  138 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3

Любинко Друлович: "Ҳозирда бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар йўқ" Янгиликлар

Любинко Друлович: "Ҳозирда бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар йўқ"

8-26 январь кунлари Таиланд яшил майдонларида U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда.

Олимпиячиларимиз устози Любинко Друлович тайёргарлик жараёни ҳамда олдиндаги режалар хусусида ўз фикрларини билдирди:

- Олдинда бизни жуда масъулиятли мусобақа кутиб турибди. Ҳозирда Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнининг якуний босқичидамиз. Дастлаб Тошкентда шуғулланамиз, кейин 16 декабрдан эса БААда машғулотларни давом эттирамиз. Ҳали қитъа чемпионатигача ўртоқлик ўйинларида ҳам майдонга тушамиз.

Айни пайтда ихтиёримизда бўлган футболчилар номзодлар орасида энг саралари, деб ҳисоблайман. Осиё чемпионатига 23 нафар энг муносиб футболчилар билан йўл оламиз. Ҳозирда жароҳат ёки бошқа шунга ўхшаш бизни ҳавотирга солаётган жиҳатлар йўқ.

Мусобақадаги илк ўйинни Эрон олимпия терма жамоасига қарши ўтказамиз. Гуруҳда шунингдек, Жанубий Корея ва Хитой термалари билан баҳс олиб борамиз. Ҳар бир рақибни ўргандик, бу жараён ҳамон давом этяпти. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик билан чиқамиз.

Жамоада муҳит аъло даражада. Йигитларда кайфият яхши. Ҳамма дўстона алоқада. Умид қиламан, биз қитъа чемпионатида яхши ўйин намойиш этамиз. Ўзбекистонлик футбол ишқибозларига ажойиб ғалабалар тақдим этиш учун бор куч-маҳоратимизни ишга соламиз, - деди тажрибали мутахассис.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика