UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Любинко Друлович: "Жанубий Корея олимпия термаси билан ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлади" Янгиликлар

Любинко Друлович: "Жанубий Корея олимпия термаси билан ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам фойдали бўлади"

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Жанубий Корея олимпия термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси устози Любинко Друлович ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди:

- Осиё чемпионатига ҳозирлик жараёнини давом эттиряпмиз. Тайёргарлик доирасида бир қатор яхши савиядаги рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этилмоқда. Мана олдинда Осиёда ўз ўрнига эга бўлган Жанубий Корея олимпия термаси билан 2 та ўйин турибди. Тўғри, биз ушбу терма жамоа билан қитъа чемпионатида бир гуруҳдан ўрин олдик. Лекин мазкур ўртоқлик ўйинини ўтказиш бўйича биз қуръадан анча аввал келишиб олган эдик. Ишончим комил, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан бўладиган ўйинлар биз учун ҳам, ўз навбатда рақиб учун ҳам фойдали бўлади. Таркибдаги футболчилар ҳаракатига баҳо бериш имконига эга бўламиз, қолаверса қайси жиҳатлар устида янада кўпроқ ишлаш зарур эканини билиб оламиз.

Ушбу ёш тоифасида терма жамоаларимиз олдин ҳам тўқнаш келган. Лекин олдинги ўйин билан солиштирганда таркибда айрим янги ўйинчилар бор. Ҳозирги таркибимизнинг, мисол учун, Осиё ўйинларида қатнашган таркибдан фарқи бор.

Умуман олганда, олдиндаги ўртоқлик ўйини ҳар икки терма жамоа учун ҳам фойдали бўлишига аминман, - деди сербиялик мураббий.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика