UZ

Сўнгги янгиликлар

18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  3

Лушан "Сўғдиёна"га кимларни таклиф қилмоқда? Янгиликлар

Лушан "Сўғдиёна"га кимларни таклиф қилмоқда?

Теглар :  Сўғдиёна
Хабарингиз бўлса керак, Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Бош мураббий Сергей Лушан селекция жараёнида асосий эътиборни ҳозирча ёшларга қаратмоқда. Хусусан, ўтган мавсум "Нефтчи" таркибида харакат қилган жиззахлик иқтидорли ҳужумчи Достон Тошматов "Сўғдиёна" машғулотларида иштирок этмоқда. Таъкидлаш лозимки, 25 ёшли футболчи бугун "Андижон"га қарши кечган назорат учрашувида ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйишга эришди. 

Ундан ташқари ўз вақтида "Пахтакор" сафида келажаги порлоқ ўйинчи сифатида эътироф этилган марказий ярим ҳимоячилар - Жамшид Болтабоев билан Жавоҳир Соҳибов ҳам айни дамда жиззахликларнинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. 

Сергей Иванович ПРО-Лига клубдларидан ҳам бир нечта ўйинчиларни жамоасига таклиф этган. Яъни, "Машъал" ҳимоячиси Искандар Шойқулов, "Сурхон"дан Даниэл Насриддинов ҳамда "Нурафшон"дан Мурод Ражабов ҳозирда "Сўғдиёна"да қолиш учун астойдил тер тўкмоқда. 

Яна шуни ҳам айтиш лозимки, ўтган мавсумнинг биринчи қисми якунига етгач, жамоа билан хайрлашган иқтидорли дарвозабон Дилшод Ҳамроев яна "Сўғдиёна" сафига келиб қўшилган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика