UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   1 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  12 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  25 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  416 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  3 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9

Лушан келгач, жамоадаги муҳит ўзгардими? (Мулоҳаза) Янгиликлар

Лушан келгач, жамоадаги муҳит ўзгардими? (Мулоҳаза)

Охирги пайтларда “Бунёдкор” атрофида турли гап-сўзлар кўпайди.
Эмишки, Сергей Лушан бош мураббий бўлганидан кейин жамоадаги муҳит салбий тарафга ўзгарибди. Тўғри, Лушан қўл остида ўйнаган футболчилардан ҳали ҳеч ким бундай гапни айтгани йўқ. Фақат унинг даврида ўйнай олмаганлар жамоадаги муҳитдан нолишмоқда, холос. Хусусан “Футбол шарҳи”да меҳмон бўлган Алибобо Раҳматуллаев самолётнинг қанотлари сингани ҳақида гапирди. Украина ОАВга интервью берган Александр Пишур ҳам ҳозирги мураббийни ёмонлади. Бугун эса Сергей Симоненконинг танқидий фикрлари интернетда пайдо бўлди.

Клуб, умуман муҳит борасидаги танқидий гаплар асосан жамоадан кетган ўйинчилар томонидан янграётганини тушунса бўлади. Улар майдонга ўзлари истаганчалик тушмагани боис алам устида шундай гапларни айтган бўлишлари мумкин. Бундай ҳодисалар жаҳон футболида ҳам рўй бериб туради. Лекин иккинчи томондан футболда ҳар бир инсоннинг фикрини ҳурмат қилиш керак. Сергей Симоненко ўз интервьюсида клубдан беш ойлик маошини ололмаётганини айтибди. Бу энди клуб билан футболчи ўртасидаги масала.

Бизни қизиқтираётган жиҳат эса Лушан бош мураббий этиб тайинланганидан бери чиндан ҳам жамоадаги муҳит салбий томонга ўзгардими? Агар натижа борасида олиб қарайдиган бўлсак, “Бунёдкор” бу йил тўртинчи ўринни эгаллади, Кубок финалида мағлуб бўлди. Жамоа ўтган йил чемпион бўлиш билан бирга Кубокни ҳам қўлга киритганди. Бир йилдан кейинги натижа эса умуман тескариси: “Бунёдкор” ўз тарихида биринчи марта олий лигани тўртинчи поғонада тугатди.

Одатда чемпион бўлган ва кейинги мавсумни тўртинчи ўринда тугатган жамоа танқид остига олинади. “Нега ўтган йилги натижа кўрсатилмади?” каби саволлар янграйди. Лекин шу ўринда бир нарсани тушуниб етайлик, ҳозирги “Бунёдкор” - бу кечаги катта молиявий имкониятларга эга “Бунёдкор” эмас. Ҳозирги “Бунёдкор” ўз имкониятларидан келиб чиқиб етти ўлчаб бир кесадиган клуб бўлишга ҳаракат қилаётган “Бунёдкор”дир.

Сергей Симоненко айтган баъзи гапларга шахсан мен унчалик қўшилмайман. Муҳит ёмонлашди дейиш учун шунга яраша асос бўлиши керак. Аввало унинг ўзи қойиллатиб ўйнаб қўйдими? Масалан, нечта ўйини кўрган бўлсам, бирортасида у менда илиқ таассурот қолдиргани йўқ. Хусусан унинг биринчи даврада “Навбаҳор”га ижарага берилган Шукур Пўлатовдан бир калла устун эмаслиги кўриниб турди. Шу ўринда барча олий лиганинг барча клублари мураббийларига бир гапни айтмоқчимиз: украиналик легионерлар доим нимадандир нолийверадиган футболчи бўлишади. Буни “Машъал”да ишлаганимда ҳам кўрганман. Шундай экан, иложи борича ўша ёқдан футболчи олиб келмаслик керак.

“Бунёдкор” ушбу мавсумни уч нафар мураббий бошчилигида ўтказди. Олий лиганинг дастлабки уч турида Миржалол Қосимов, 4-10 турларда Александр Волков, 11-турдан бошлаб чемпионат охиригача жамоани Сергей Лушан бошқарди. Қосимов пайтида “Бунёдкор” учта ўйиндан иккитасида ғалаба қозонди ва бир марта дуранг ўйнади. Волков бошқарган ўйинларда эса жамоа тўртта ютди, икки марта дуранг ўйнаб, бир бор мағлуб бўлди.

Энди Сергей Лушан давридаги 16та ўйинга эътибор қаратамиз: 9та ғалаба, 4 мағлубият ва уч дуранг. Жамоа икки бор “Пахтакор”га ютқазди, шунингдек “Насаф” билан “Динамо”га ҳам имкониятни бой берди. Қизиғи шундаки, “Бунёдкор” мана шу тўртта мағлубиятдан учтасини ўз майдонида қабул қилиб олди. Тан олиш керак, “Пахтакор”, “Насаф”га қарши баҳсларда жамоа охиригача характер кўрсата олмади, “Бунёдкор” ҳақли мағлубиятга учради. “Динамо” билан кечган ўйинда эса шунчаки омадсизлик рўй берди. Бундан ташқари, Лушан жамоаси икки ўйинда “Нефтчи”ни мағлуб эта олмади, шунингдек сафарда “Навбаҳор” билан ҳам дуранг қайд этилди.

Давралар оралиғида “Бунёдкор”ни Сергей Симоненко, Саҳоб Жўраев, Баҳодир Пардаев, Бобир Акбаров каби футболчилар тарк этишди. Биргина “Пахтакор” сафига қўшилган Пардаевнинг ярқ этиб порлаганини ҳисобга олмаганда, бошқа футболчилар ҳеч нарсани қойиллата олишмади. Хўш, “Бунёдкор” сафига қўшилганлар ўзларини кўрсата олишдими? Шукурали Пўлатов чемпионатнинг олтита учрашувида майдонга тушди. 12та ўйинда ҳаракат қилган Иван Милошевич ҳартугул ёмон кўринмади. Худди шунча ўйинда тўп тепган Самир Бекрич эса ўзининг  алоҳида бир жиҳатлари билан ажралиб турмади. Лекин япониялик Сато Минорининг яхши ўйнаб кетганини айтсак бўлади.

Ўйлашимизча, клубга Самир Бекричнинг олиб келиниши Лушаннинг хатоси бўлди. Чунки легионер бўлгани билан унинг кучли томонларини кўрмадик. Аммо 41 ёшли мураббийнинг амалга оширган энг яхши иши Акром Комилов, Забихилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов каби клуб тарбияланувчиларига олий лигада ўйнаш имконини бергани бўлди. Қолаверса, Темур Аюпов ҳам Лушан қўл остида ўзини кўрсата олди. Эндиликда Хуршид Ғиёсов, Ҳасан Асқаров, Сардор Азимов каби футболчиларга ҳам олий лига эшиклари очилса ажаб эмас.

Бизни хурсанд қилган яна бир муҳим томони Сергей Лушан турли олди-сотдиларга аралашмасдан, фақат машғулот ўтказиш ва жамоани ўйинга тайёрлаш билан машғул бўлди. Эҳтимол, “Бунёдкор”  кучли учликка кира олмагани ва Кубокни бой бергани учун уни танқид қилувчилар кўпдир, бироқ футболда ҳамма нарсани натижа белгилаб бермайди. Футболда натижадан ҳам муҳим нарсалар бор, бу соф ва ҳалол ишлашдир. Мана шу томондан олиб қараганда Лушан келганидан сўнг “Бунёдкор”да муҳит ўзгарди, вазият ёмонлашди деган гапларга эътибор бериш керак эмас. Лушан янги жамоани шакллантиришга ҳаракат қилмоқда ва бу борада унга омад тилаймиз. Фақат пул ва натижа билан боғлиқ айрим ишларга ўралашиб қолмаса бўлгани.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика