UZ

Лукас Моура: “У АПЛ афсонасига айланиб бўлган” Янгиликлар

Лукас Моура: “У АПЛ афсонасига айланиб бўлган”

“Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Лукас Моура жамоадоши Харри Кейнга юқори баҳо берди.

“Ўйлашимча, Кейн аллақачон АПЛ афсонасига айланган. Унинг даражаси ажойиб, иккала оёқда ҳам гол уришни билади. Харри кучли. Кейн ҳар бир ўйинда, ҳар бир машғулотда ғалаба қозонишни истайди ва бу ўз навбатида менга далда беради. Харри туфайли кучайиб бормоқдаман”, дейди Моура.

Кейн жорий мавсум чемпионатда 20 ўйинда қатнашиб, 11+2 натижа кўрсатди. У январда олган жароҳатидан яқинда фориғ бўлди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика