UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  2 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3

Лука Чермель: “Бизни қўллаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз” Янгиликлар

Лука Чермель: “Бизни қўллаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз”

"Сўғдиёна" ҳимоячиси Лука Чермель ОФК Кубогидан ҳудудлараро ярим финалидан ўрин олган "Истерн" (1:0) қарши учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, барча ўзбекистонлик мухлисларни ушбу муваффақият билан табриклайман. Жуда қийин ўйин бўлди. "Истерн" тезкор ва қийин рақиб бўлишини аввалдан билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. 

Ўйин давомида мақсад сари бирлашиб, ҳаракат қилдик. Натижада, муҳим ғалабани қўлга киритдик. Босқичма-босқич мақсад сари боряпмиз. Финалга қадар яна битта учрашув турибди. Бизни қўллаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдирамиз. 

Чиндан ҳам эртароқ гол уришимиз мумкин эди, лекин бунинг уддасидан чиқа олмадик. Бироз шошилдик ҳам. Бироқ барибир муҳим бўлган голни уриб, ғалаба қозондик. Муҳими, шу.

Биз рақиб танламаймиз. Кейинги босқичда ким билан ўйнашимизнинг аҳамияти йўқ. Асосийси, ўз ўйинимизни кўрсатишимиз, биз режамизга содиқ қоламиз. Барча рақибларимизни жуда қаттиқ ҳурмат қиламиз ва шунга монанд тайёргарлик кўрамиз", – деди жиззахликлар ҳимоячиси.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика