UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  0 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  0 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  1 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  9 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  2 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0

Луиза Садирова: "Бундай учрашувда куч тежалмайди" Янгиликлар

Луиза Садирова: "Бундай учрашувда куч тежалмайди"

Хабарингиз бор, бугун Зомин шаҳрида аёллар футболи бўйича VI Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтади.

Ўтган мавсум Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Тошкентнинг “Бунёдкор-W” клуби мамлакат чемпиони Қаршининг “Севинч” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан “Бунёдкор-W” ярим ҳимоячиси Луиза Садированинг ўйин олди фикрлари билан қизиқдик. 

- Карантин футболчиларнинг ўйинига қай даражада таъсир қилди?

- Албатта таъсири кузатилади. Аминманки, нафақат бизнинг жамоада, балки бошқа жамоаларда ҳам ушбу ҳолат кузатилади. Карантин пайтида ҳамма якка тартибда машғулот олиб борганига қарамай, футбол жамоавий ўйин. Шу сабаб жамоавий машғулот талаб этилади.

- Жамоа мавсумнинг дастлабки ўйинига тайёрми?

- Карантин сабаб узоқ муддатли танаффус бўлганига қарамай, биз руҳан аъло даражада ўйинга тайёрмиз. Барчамиз яшил майдонни, тўпни соғинганмиз. Фикримча ҳар икки жамоа томонидан муросасиз кураш бўлади. Бундай учрашувларда куч тежаб ўйналмайди. Биз Суперкубокни қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика