UZ

Сўнгги янгиликлар

20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  7 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  3 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  2 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  9 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  2 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  5 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  8

Луисма Эрнандес: "Ўзбек тилини мукаммал ўрганишни хоҳлайман" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Ўзбек тилини мукаммал ўрганишни хоҳлайман"

"Локомотив" - "Металлург" ўйинидан (3:1) сўнг меҳмон жамоа устози Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.



- Бу ерга ғалаба учун келгандик, аммо ушбу 3 очко биздан кўра "Локомотив"га кўпроқ керак эканлиги ўйин давомида кўринди. Уларда ғалабага бўлган хоҳиш кўпроқ эди. Бугун ғалаба қозониб, уни Бекобод аҳлига тақдим этишни истагандик, афсуски рақибни таслим қила олмадик. Шунга қарамасдан йил давомида қилинган меҳнатдан кўнглим тўлди. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман, бироз танаффусдан сўнг янги мавсумга тайёргарликни бошлаймиз.

- Бу ўйинда футболчиларда ғалаба учун мотивация уйғотиш қийин бўлдими, чунки бу уч очко "Металлург"га ҳеч нарса бермас эди.

- Йил давомида ўзимиз танлаган йўлда меҳнат қилишда давом этдик. Иккинчи даврадаги даражамизни иложи борича сақлашга уриндик. "Навбаҳор" билан баҳсда ҳам охиригача курашдик, аммо мағлубиятга учрадик. "Локомотив" билан ўйинда рақиб ғалабани кўпроқ хоҳлади, бу ҳар бир тўп учун курашда кўринди. Улар бугун кучлироқ эди.

- Мавсум бошида мураббийга қандай вазифа қўйилганди, бу бажарилдими?

- Жорий мавум жамоани аввалги йилгига нисбатан "тинчроқ" жойда ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Лекин чемпионат бу йил жуда қизиқ ва кучли ўтди. Жамоада қолишим ёки кетишимга тўхталадиган бўлсак, келаси мавсум ҳам режа бўйича ишлашда давом этамиз.

- Қолишни режа қилган экансиз, ўзбек тилини ўрганяпсизми?

- Албатта, бу тилни мукаммал ўрганишни хоҳлайман. Ҳозирча касбим учун керакли бўлган сўзлардан фойдаланяпман.

- Мавзудан ташқари савол берсам хафа бўлмайсизми? Бу йил Испания жаҳон чемпиони бўладими?

- Худо хоҳласа. Қатардаги жаҳон чемпионати яхши ўтади деб умид қиламан. Яхши футбол тарафдориман. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатига чиқиши учун боримизни бериб ишлашда давом этамиз - дейди Луисма Эрнандес.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика