UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  10 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  132 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  1 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Луисма Эрнандес: "Бизда ҳужум билан боғлиқ муаммолар бор. Шунга қарамасдан ёш футболчиларга имкон бераяпмиз" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Бизда ҳужум билан боғлиқ муаммолар бор. Шунга қарамасдан ёш футболчиларга имкон бераяпмиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес ўз фикрларини билдириб ўтди.


Ўйин ҳақида

- Албатта ҳар икки жамоа ғалаба учун ўйнагани кўриниб турди. Бизда вазиятлар кўп бўлди, афсус фойдалана олмадик. Шу сабаб ўйин дуранг натижа билан якунига етди. Бугунги ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиққандик. Жамоаларнинг кучлари тенг эканлиги яққол кўринди. 

- Сўнги ўйинларда дарвозабонлар ротациясини амалга ошираяпсиз, бунинг сабаби нима?

- Бу менинг қарорим. Жамоамизда 3 та дарвозабон бор, уларнинг ҳаракатларидан мамнунман. Ўйинлар давомида уларга навбатма-навбат имкон бераяпмиз.

- Жамоангиз Суперлигада кам гол уриб келаётганди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ўтган ҳафтада айтиб ўтганимдек, бизда ҳужум билан боғлиқ муаммолар бор. Шунга қарамасдан ёш футболчиларга ҳам имкон бераяпмиз. Вазиятларимиз бўлаяпти, аммо фойдалана олмаяпмиз. 

Ўйинлар вақти 19:00га кўчирилди. Балки иссиқ об-ҳаво таъсири сезилгандир. Лекин бу баҳона бўла олмайди. Кетма-кет қисқа фурсат ичида 4 та ўйин бўлди, йигитлар тикланишга улгуришмаяпти. 

Бу ўйиндан сўнг яхшилаб ҳордиқ чиқарамиз ва "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарликка киришамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика