Луис Суарес: "Месси фаолиятини якунлаганидан кейин қийин бўлади"
26 апр 2019 21:55
Янгиликлар
Луис Суарес: "Месси фаолиятини якунлаганидан кейин қийин бўлади"
"Барселона" форварди Луис Суарес жамоажоши Лионель Месси футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг футболга қандай таъсир ўтказиши ҳақида айтиб ўтди.
"Месси фаолиятини якунласа, қийин бўлади. Лекин, ҳозир биз футбол дунёсида биргамиз ва тажриба орттириб, роҳатланаётганимиз ажойиб", - дея уругвайлик страйкернинг сўзларини келтиради Daily Mail нашри.
Месси "Барселона"нинг асосий жамоасида 2004 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ушбу вақт оралиғида аргентиналик 9 карра Испания чемпиони, 6 марта Испания кубоги соҳиби ва 4 маротаба ЕЧЛ ғолиби бўлишга эришди.
Ҳозирда Эрнесто Вальверде жамоаси 80 очко билан ЛаЛига мусобқа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Эртага катта эҳтимол билан Испания чемпионати 35-турида "Леванте"га қарши баҳсдан сўнг каталонияликлар навбатдаги чемпионликни нишонлашади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
Фикрлар