Луис Суарес: "Ҳавотирга ҳожат йўқ, мен ЖЧда қатнашаман"

Aziz Tukhtamuradov
22 май 2014, 22:10
Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес Мундиалдаги иштирокига жароҳат ҳалал бермаслигини айтиб ўтди.
"Ҳавотирланишга ҳожат йўқ. Мен Бразилияга бораман ва турнирда қатнашаман. Қўллаб-қувватлаб турган барчага рахмат. Максимал равишда тайёр бўлишга ҳаракат қиламан", - дейди футболчи.

Эслатиб ўтамиз, футболчи бугун жароҳатини муваффақиятли операция қилдирди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net