“Барселона” бош мураббийи Луис Энрике финал баҳсини “Реал” стадионида ўтказилишини рад этилганлиги билан боғлиқ хабарларга изоҳ беришни истамади.
“Бу савол ҳар йили кўтарилади. Мен ҳар бир клубнинг бу борадаги позициясини тушунаман, шу сабаб бу борада хавотирим йўқ. Менга қачон ва қаерда ўйнашимизни аҳамияти йўқ”, дейди Энрике.