

Бир неча йил олдин ван Гал агрессив простата саратони билан оғриганлиги маълум бўлди.
“Саратон энди мени безовта қилмаяпти. Икки йил аввал бир неча марта операция столига ётдим. Аввалига ҳаммаси ёмон эди. Лекин охир-оқибат ҳаммаси жойига тушди, мен саратонни енгдим. Бир неча ойда яна текширувдан ўтаман, ҳаммаси яхши кетмоқда. Мен тузаляпман“, — деди 73 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 73 ёшли ван Гал мураббийлик фаолиятида “Манчестер Юнайтед“, “Аякс“, “АЗ Алкмаар“, “Барселона“, “Бавария“ ва Нидерландия терма жамоасини бошқарган.



