Лотар Маттеус: "Сюрпризларга ишонмайман: ЦСКА гуруҳдан чиқа олмайди"

Tolibjon Qosimov
17 сен 2013, 11:33
"Бавария" ва Германия терма жамоаси собиқ аъзоси Лотар Маттеус Чемпионлар лигаси 1-туридан ўз фикрларини билдирди.
– "Бавария" ўтган мавсумдагидек ўйнашини кутаяпман. Гвардиола бошчилигида ҳали буни кўрмадик.

Менимча "Бавария"дан кейинги ўринни "Манчестер Сити" қўлга киритади. Агар сюрприз амалга ошса унда руслар кейинги босқичга чиқишади. Битта муаммо бор: мен сюрпризларга ишонмайман. ЦСКА учинчи бўлади.

"Бавария" бугунги ўйинда ЦСКАни 3:1 ҳисобида мағлуб этади, бу мени тахминим, – дейди Маттеус.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru