

“Жуда тезкор гол рақибга катта ишонч бахш этди. Бу аниқ. Ҳаммаси вазиятни ва ҳал қилувчи вазиятларни ақл билан бошқаришга боғлиқ. Биз кучли бўлишимизга қарамай, ҳал қилувчи вазиятларни самарали якунлай олмадик.
Тезкор голдан кейин ҳам жамоавий ўйин борасида яхшироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Аммо ўйинни бу тахлит давом эттириш осон эмасди. Айтиш мумкин бўлса, бу оғриқли ҳолат. Умуман олиб қараганда, яна бу каби имкониятга эга бўлиш бўлмаслигинг ҳақида сен ҳеч қачон билолмайсан”, дея Льориснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.



