Лондон клублари қизиқаётган сербиялик футболчи клуби билан шартномасини узайтирди
20 авг 2021 17:30
Янгиликлар
Лондон клублари қизиқаётган сербиялик футболчи клуби билан шартномасини узайтирди
"Фиорентина" ҳимоячиси Никола Миленкович клуб билан шартномасини узайтирди.
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 23 ёшли сербиялик билан тузилган битим 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Олдинроқ, Миленковичга Лондоннинг "Вест Хэм" ва "Тоттенхэм" клублари қизиқиш билдираётгани айтилган эди.
Футболчи ўтган мавсум 37та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди.
Фикрлар